Мусулмонлар диний бошқармаси Рамазон ойининг бошланишини эълон қилди
ТОШКEНТ, 25 март – Sputnik. Бу йил Марказий Осиё мусулмонлари учун муқаддас Рамазон ойи бошланиши 2 апрелга тўғри келади, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.
Бу йил Рамазон ойи 2 апрелда бошланиб, 1 майда тугайди. Рўза-ҳайит 2 май кунига тўғри келади. Қадр кечаси (Лайлатур-Қадр) 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечасига тўғри келади, - дейилган хабарда.
Ушбу қўшма қарор уч давлат - Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари диний идоралари томонидан қабул қилинди.
Қозоғистон диний бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Нур-Султон шаҳрида диний идора раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтган ва унда муқаддас ойнинг бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Рамазон мусулмон тақвимининг тўққизинчи ойи ҳисобланади. Бу ойда мусулмонлар кундузи тонг қоронғуси бошлангандан то қуёш ботгунча рўза тутиб, ой охирида Рамазон ҳайитини нишонлайдилар.