Ўзбекистон вакили ШҲТ МАТТ раҳбари лавозимида иш бошлади

Тошкентда ШҲТ вакиллари халқаро террористик ташкилотларнинг замонавий чақирувлари ва хавфсизликка таҳдидларига жавоб бериш бўйича қўшма чора-тадбирларни белгилаб олишди.
Sputnik
ТОШКEНТ, 25 мар - Sputnik. Ўзбекистон вакили Руслан Мирзаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ)нинг раҳбари лавозимига расман киришишди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Хабарда айтилишига кўра, 25 март куни эрталаб Тошкентда бошланган ШҲТ МАТТ кенгашининг 37-мажлисида қуйидаги мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
минтақавий хавфсизлик ҳолати;
ШҲТ маконида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд вазият:
ШҲТ давлатлари ваколатли органларининг ўзаро ҳамкорлиги даражаси;
халқаро террористик ташкилотларнинг замонавий чақирувлари ва хавфсизликка таҳдидларига жавоб бериш бўйича қўшма чора-тадбирларни белгилаб олиш.
Учрашувга Ҳиндистон томони раислик қилмоқда. Тузилма ишида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ваколатли органлари ҳамда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси делегациялари иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 18 март куни Тошкент шаҳрида ШҲТ МАТТ Кенгашининг 36-мажлиси бўлиб ўтган эди.