Ўтган йил гриппга қарши вакцина уч баравар кўп олиб келинган

Ўзбекистонга сўнгги 2 йил давомида 5 млн. доза гриппга қарши вакцина олиб келинган. Ушбу вакцина асосан мактаб болалари, ўқитувчиоар ҳамда шифокорлар учун мўлжалланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Ўзбекистонга 2021 йилда уч баравар кўп гриппга қарши вакцина олиб келинган. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Dori-Darmon" АК бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Комилов маълум қилди.

“Давлат буюртмаси асосида 2020 йилда 1,3 млн, 2021 йилда 3,66млн. дозадан ортиқ гриппга қарши вакциналарни юртимизга олиб келинди”, - дейилган хабарда.

Ушбу вакциналар болалар, ўқитувчилар ҳамда шифокорлар бепул эмланиши учун санитария-эпидемиология осойишталик марказларига етказиб берилган ва аҳоли эҳтиёжини қондириш мақсадида дорихоналар орқали чакана савдога чиқарилган.
Ундан ташқари, 2021 йилда 13та имтиёзли тоифа шахслар учун 22,9 млрд. сўмлик дори ва тиббиёт буюмлари бепул берилган.
Маълумот учун “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси тизимида 2078 та ижтимоий дорихона ва уларнинг дорихона шахобчалари фаолият юритади. Дорихоналарнинг 1318 таси (64%) қишлоқ ҳудудларида жойлашган. Махсус жиҳозланган автомобилларда 120 та кўчма дорихона бор. “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ташкил қилинганига 100 йил бўлган.