ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг фикрига кўра, Пекин Россияга таъсир қилиши ва Украинадаги можарони зудлик билан ҳал қилиши керак.
Ташкилот, шунингдек, Беларусдан Россиянинг Украинадаги махсус операциясини қўллаб-қувватлашни тўхтатишни талаб қилмоқда.
НАТОнинг ўзи бўлса, Россия билан урушдан қочиш учун Украинага қўшин киритмасликларини яна бир бор таъкидлади. Шу билан бирга НАТО Украинага "қўлидан келган барча ёрдамини" беришини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 24 март куни Брюсселда НАТОнинг Украинадаги вазиятга бағишланган фавқулодда мажлиси бўлиб ўтган эди.
Унда Йенс Столтенберг Украинадаги вазият туфайли яна бир йил НАТО бош котиби лавозимида қолишини айтди ва ушбу муносабат билан у Норвегия Марказий банки раҳбари лавозимига киришмайт туриб, истеъфога чиқишини эълон қилди.