ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Бундан буён Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда ҳоким қарори талаб қилинмайди. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг 2022 йил 24 мартида қабул қилинган 94-сонли қарорида айтиб ўтилган.
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди, дейилган қарор матнида.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинди.
Шунингдек, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши белгиланди, - дейилган қарорда.
Эслатиб ўтамиз, илгари ижара шартномаси тузилмасдан аввал ҳоким қарори қабул қилиниши керак эди. Ушбу соҳада аҳоли томонидан кўплаб норозиликлар илдирилгани ва ҳокимлар томонидан қонунга хилоқ қарорлар қабул қилиниши туфайли Адлия вазирлиги ташаббуси билан ерларни ижарага бериш тартиби ўгартирилди.