Мигрантлар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, нарх-наво: муаммолар қандай ҳал этилади

Жамшид Қўчқоров озиқ-овқат маҳсулотлари божхона тўловларини нолга тушириш имконияти кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Меҳнат мигрантлари муаммоларини ҳал қилиш учун қатор вазирликлар вакилларидан иборат махсус штаб ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт вазири Жамшид Қўчқоров “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида буларга тўхталиб ўтди.

Меҳнат мигрантлари

Вазирнинг сўзларига кўра, тижорат банклари ва Марказий банк томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида аҳолига рублда пул ўтказмалари узлуксиз амалга оширилаётгани таъминлангани алоҳида таъкидланган. Бу ишни давом эттириш топширилган.
Меҳнат мигрантларни муаммоларини ҳал қилиш учун Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари вакилларидан иборат махсус штаб ташкил этилади.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш

Президент Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш топширган.
“Баъзи тадбиркорлар эркин конвертация қилинадиган валютада кредитни қандай тўлаши ҳақида ташвишланаётган бўлиши мумкин. Хабарингиз бор, ўтган йилнинг август ойида президентимиз тадбиркорлар билан учрашувда ушбу кредитларни сўмда тўлаш имкониятини яратиш бўйича топшириқ берган эди. Бу механизмдан ҳар қандай тадбиркор фойдаланиши мумкин” - деди Қўчқоров.
Президент соҳа ва ҳудудларда ҳар куни мониторинг ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берган. Корхоналарни айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитлаш тизимини янада соддалаштириш муҳимлиги таъкидланган.
Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари соҳа ва ҳудудларда ҳар куни мониторинг ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берган. Корхоналарни айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитлаш тизимини янада соддалаштириш муҳимлиги таъкидланган.
“Транспорт-логистика масалаларини ҳал этиш, жумладан, Uzbekistan Airways фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, тадбиркорлар, айниқса, кичик ва ўрта бизнес вакилларига шароит яратиб бериш, қўллаб-қувватлаш бўйича Солиқ қўмитасига кўрсатмалар берилди” - деди бош вазир ўринбосари.
Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида айрим озиқ-овқат маҳсулотларига божхона тўловларини нолга тушириш имконияти кўриб чиқилмоқда.
“Биз бу масала бўйича тегишли қарор киритамиз”, - дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказгани хабар қилинган эди.