ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги мактаблардан бири ўқувчи қиз Наврўз байрамида рақсга тушаётган вақтида ҳушидан кетиб вафот этди. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова Sputnik мухбирига ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган қиз 2005 йилда туғилган ва Миришкор туманидаги 33-мактабнинг 10-синфида таҳсил олган.
У болалигидан тутқаноқ (эпилепсия) касаллигидан азият чеккан. Мактаб маъмурияти ўқувчи ҳушидан кетганини кўриб, Шошилинч тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Ҳозир тегишли органларнинг масъуллари ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.