ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россия нодўст мамлакатларга газ етказиб бериш тўловини рублга ўтказади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Путиннинг сўзларига кўра, мамлакат товарларини Европа Иттифоқи ва Қўшма штатларга етказиб бериш ва тўловни доллар ва еврода олишнинг Россия учун ҳеч қандай маъноси қолмаган. Шу боис Россия газ учун ҳисоб-китобни рублга ўтказишга қарор қилган.
Россия етакчиси мамлакат газни бошқа мамлакатларга илгари тузилган шартномаларда кўзда тутилган ҳажм ва нархларда етказиб беришда давом этишини таъкидлади.