ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россия Қўшма Штатларни кимёвий қуролларининг барча захираларини йўқ қилишга чақирди. Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Twitter᾽даги саҳифасига тегишли хабарни жойлади.
Элчихона Россия ўзининг кимёвий қуролларининг барча захираларини 2017 йилда йўқ қилгани ва бу Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти(КҚТТ) томонидан тасдиқланганини эслатган.
“АҚШ ўз навбатида ҳалигача сайёра учун жиддий хавф туғдираётган кимёвий қуролининг қолган 3 фоизини йўқ қилишни атайлаб чўзмоқда. Биз АҚШни ўзининг барча кимёвий қуролларини йўқ қилишга чақирамиз”, - дейилган хабарда.
Вашингтон аввалига кимёвий қуролларини 2007 йилгача йўқ қилиш мажбуриятини олган эди, бироқ бу муддатларни бир неча бор ортга сурган. Энди эса бу муддат 2023 йилга кўчирилмоқда.