Польша “иккинчи фронти” Украина давлатига таҳдид солмоқда

Польша "тинчликпарвар" операциясининг асл мақсади - Украинанинг ғарбий Волын, Львов, Ровен ва Тернополь вилоятларини ўзлаштириб олишдир.
Sputnik
Варшаванинг Киев йўналишидаги ҳарбий-сиёсий фаоллигининг ягона мақсадни – Украинанинг ғарбий ҳудудларини узиб олиши истагидир.
Лекин Москва бунга йўл қўйимайди, АҚШ ва НАТО “суверен” Польшани Украинага қўшин тортиб киришга қанчалик ундамасин.
Варашаванинг Украинадаги “тинчликпарвар” лойиҳаси 21 март куни бошланган эди. Польшанинг Украинадаги собиқ элчиси Андрей Дещица Украинаиин "24 канали" эфирида Польша Россиянинг эҳтимолий бостириб киришига тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди. Ушбу ҳодиса ҳам Бу ҳам воқеалар занжирида бежизга пайдо бўлмаган.
Бир неча кун олдин эса Краковда ҳаво хавфидан огоҳлантириш тизимини синовдан ўтказилган эди. “НАТОнинг тинчликпарвар миссияси”нинг муваффақияти эҳтимолини баҳолашган Польша ОАВЛари эса Россиянинг фақат Европа қисмида жойлашган қуролли кучлари “Польша армиясидан уч баравар кучли” деган хулосага келишган.

Бундай ахборотлар тарқатиш, Польша Ғарбий Украинанинг тўрт вилоятини ўзлаштириб олиш ниятида, қўшинларнинг Волын, Львов, Ровен ва Тернополь вилоятларига кириши олдидан амалга оширилаётган ҳимоя операциясининг бир қисми бўлиши мумкин.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд ҳам 20 март куни АҚШ ўз қўшинларини Украинага киритмаслигини, лекин НАТОнинг бирор давлати ўз ташаббуси билан Украина ҳудудига келиши мумкинлигини айтган эди. Албатта Польша байроғи остида украина ҳудудида НАТОнинг бир неча давлати аскарлари ҳаракат қилиши мумкин. Варшава устид ядровий тутун кўтарилиш эҳтимоли ортмоқда.
НАТОнинг 24 март куни бўлиб ўтадига навбатдан ташқари саммити вазиятга аниқлик киритади, лекин АҚШ қўли билан Польша ва бошқа Европа давлатларни “Россия агрессиясини тўхтатиш”га ундаш – Европа ва АҚШ учун суиқасддек кўринмоқда.
НАТОнинг 30та аъзосидан 17таси "proxy war" номли авантюрага аралашган. Улар Украинага қурол-аслаҳа, ҳарбий инструкторлар ва бошқа ҳарбий ёрдам бериш билан шуғулланишмоқда. Венгрия бош вазири Виктор Орбан Евроиттифоқ раиси Шарл Мишел билан 21 март куни бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг "НАТО стоила хавфли таклифлар турибди" деб бежизга айтмаган эди.
Польша ва альянснинг бошқа давлатларининг ядровий қуролга эга бўлган қудратли давлатга қарши Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга аралашуви, Учинчи жаҳон уруши бошланишига тенг бўлиши мумкин. Бу эса бутун инсониятни катта офатга олиб келиши мумкин. Бунда Россия ўз ҳудудларини ҳимоя қилаётган бўлса, НАТО ўйлаб топилган “қадриятларни”, пуфлаб шиширилган “демократияни” ва Америка яккаҳокимлигини ҳимоя қилмоқда.

Киевнинг қайтиши

Россиянинг ҳаво десант қўшинлари 21 март куни Украина пойтахтига яна бир неча километрга яқинлашишди ва ер остида жойлашган яширин қўмондонлик пунктини қўлга киритишди. Россия аскарлари Украина Қуролли кучлари (УҚК) ва миллатчи батальонларини сиқиб чиқаришди, кўплаб қурол аслаҳа ва бир неча Т-64 ва Е-72 танкларини эгаллаб олишди. Шунингдек Германиянинг Panzerfaust-3 гранатомётлари ҳамда НАТОнинг кўчма зенит-ракета мажмуаларини қўлга киритишди.
Россия Украинанинг барча ҳудудларини илдам демилитаризация қилишда давом этмоқда. Бундай ахборотни киев режими украина жамоатчилигига хабар қилмайди, лекин Ғарб ҳаммасини аллақачон тушунган. Бу Вашингтоннинг “Украина” номли миллатчи давлат геосиёсий лойиҳасининг муваффақиятсиз барбод бўлишидир. АҚШ разведкаси яқин10 кун ичида Россия қўшинлари Киевни тўлиқ қуршовга олишини маълум қилди. Америкаликлар пойтахт ҳимоясини мустаҳкамлашга чақиришмоқда, лекин бунинг учун кучлар ва восита етишмайди.
Бу Украина ғарбида “Иккинчи фронт” очиш учун айнан қулай вақт бўлиши мумкин. Лекин Беларусь ҳудудида жойлаштирилган, 400 км масофага зарба бера оладиган "Триумф" ҳаво мудофаа тизимлари Бутун Украина осмонини ишончли ҳимоя қилиб турибди. Шу сабабли ҳам чақирилмаган меҳмонлар бу ерда узоқ вақт уча олмайди.
Россиянинг жанговар самолётлари ва вертолётлари, юқор аниқликда зарба берувчи "Кинжал", "Калибр" ва "Искандер" ракеталари тўхтовсиз равишда УҚК ва хорижий ёлланмалар позицияларини яксон қилиб келмоқда. Гипертовушли “Кинжал” ракеталарини тўхтатиб бўлмаслигини ҳатто АҚШ президенти Джозеф Байден ҳам тушунди: "Кинжал" гипертовушли ракеталарини тўхтатишнинг иложи йўқ. Уни қўллаш мумкин бўлган барча вазиятларда ташаббус тўлиқ Россия қўшинлари томонида. Ғарб экспертлари махсус операцияга Беларусь ҳарбийларининг қўшилишини ҳам эҳтимолдан холи эмас дейишмоқда. Хуллас “ҳамкорлар” қаёққа бош суқишга уринмасин – ҳамма жой ишончли ҳимояланган.
Европа иттифоқида ҳалигача Россияни сиёсий ва иқтисодий ажратиш ҳақида бош қотиришмоқда. Эстония ТИВ раҳбари Ева-Мария Лийметс айтишига кўра - улар навбатдаги кучли чеклов чораларини тайёрлашмоқда... Хусусан, Россиянинг музлатилган маблағларини Украина ҳарбий ҳаракатлар туфайли етказилган зарарни қоплашга йўналтириш ҳақда ўйлашмоқда.
Лекин Франция ТИВи бугун маълум қилишига кўра, Россия МБнинг Францияда музлатилган активларини Украинага бериш режалаштирилаётгани йўқ. Ғарб томонидан ўйлаб топилган “изоляция” Россия ташқи сиёсатига таъсир қилмайди.
Politico нашри ёзишига кўра, Байденнинг Европага саёҳатининг бош ва етиб бўлмас мақсади – Украинага ёрдам бериш эмас, Россия гази ва нефтини сотиб олишни камайтиришдан иборат. Нашр ёзишига кўра, Вашингтоннинг Москвага босими Ғарб ва Шарқ ўртасидаги тафовутни камайтирмайди, АҚШга дунё етакчилигини ушлаб қолишда ёрдам бермайди – коллектив Ғарб ўз ҳаракатларида ҳеч қачон бу даражада ёлғиз бўлмаган.
Дарҳақиқат, АҚШ ва ЕИнинг “Россияни жазолаш” сиёсатига Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам, ЖАР, Бразилия ва бошқа кўплаб давлатлар – инсониятнинг катта қисми қўшилгани йўқ. Шу билан бирга ҳар бир давлат Вашингтоннинг худбин талабларини бажармаган ҳолда Москва каби “душман”га айланиши мумкин. Ҳатто АҚШ олдидан доимо бош эгишга тайёр бўлган японлар ҳам Зеленский 1941 йилдаги японларнинг Пёрл-Харборга ҳужумини “Америкага нисбатан уюштирилган террорчилик” деганидан сўнг, Украинага раҳми келмай қўйди.
Оқибатда, Вашингтоннинг Украина экспериментининг мавҳум келажаги қуйидагича: “гегемон”нинг авторитети яна пастга тушиши, НАТО давлатларида миллионлаб қочқинлар, ЕИ ва АҚШда жиддий иқтисодий қийинчиликлар, доллар ва евро ҳамда умумжаҳон тўлов тизимларига ишонч йўқолиши.
Киев режими эса мамлакатни жарлик томон етаклашда давом этмоқда. Улар ҳатто партизан уруши стратегияларини тайёрлашмоқда. Бош штабга Россия қўшинларини “чарчатиш” вазифаси топширилган. Мақсад – Россия Украинанинг референдум ҳақидаги таклифига рози бўлиши. Нақадар узоқни кўра билмаслик. Украина давлатчилининг хавфсизлигини фақат Россия Қуролли кучлари таъминлаши мумкин – Киевда, Харьковда, Одесса ва Николаевда жойлашган ҳарбий гарнизонлар, олдинги юз йиллар давомида бўлгани каби.
Украинада ўтказилган жамоатчилик фикри сўровлари аҳолининг 74% Россия билан тинчлик тарафдори эканини кўрсатди, лекин Киев режимининг мақсади бошқа. УҚК (миллий гвардия) мамлакат ҳудудининг олтидан бир қисмини миналаштирган (82 минг км2) денгиз акваториясини ва тинч аҳолини шаҳарлардан чиқармасдан уларни куч билан “тирик қалқон” сифатида ушлаб турибди. Президент Владимир Зеленский тарихда ўз халқи манфаатларини хорижлик хўжайинларга тўлиқ сотган раҳбар - Мазепа 2.0 сифатида эсда қолади.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг телеграм каналига обуна бўлинг