Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова вафот этди

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова оламдан ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 82 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Марям Ихтиёрова 1939 йил 21 апрелда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида таваллуд топган. Театр ва рассомчилик санъати олийгоҳида таҳсил олган.
Марям Ихтиёрова ўз фаолиятини 1959 йилда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида бошлаган. У ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида кўплаб спектакль ва филмларда иштирок этган. Шунингдек турли радиоэшиттиришлар ва хажвий телекўрсатувларда ҳам мунтазам қатнашган.
Кўп йиллик фаолияти давомида "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист", 1997 йилда "Ўзбекистон халқ артисти" каби унвонлар ҳамда 2016 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этди