ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Эртага, 24 март куни, президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекисон раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.
Асадовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон етакчиси форумнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Форум 24-26 март кунлари бўлиб ўтади. Унда халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, 56 та давлатдан 1 минг 500 нафардан зиёд йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда.
Форум доирасида ялпи мажлис ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби 40 дан ортиқ тадбирлар кўзда тутилган.
Мазкур анжуман мамлакат иқтисодиёти учун зарур бўлган истиқболли лойиҳаларнинг тақдимот платформаси бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда. Ўзбекистондаги имкониятлар, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ва жозибадор йўналишлар таништирилади.