Медведев Россияга келаётганларни текширишни кучайтиришга чақирди

Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари мамлакатга келаётганларни синчиклаб текширишга чақирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатга келаётганларни синчиклаб текширишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, ҳам Украина томонидан, ҳам бошқа чегарадош мамлакатлар ҳудудидан Россияга радикал элементлар кўпроқ келиши эҳтимоли бор.
“Шубҳасиз, Россияга келаётганларнинг барчасини синчиклаб текширишни таъминлаш муҳим”, - деди Медведев криминоген вазият ривожланиши тенденцияларига бағишланган йиғилишда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари янги оддий бўлмаган шароитларда жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик учун барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда барча манфаатдор вазирликларнинг ишини ўзаро мувофиқлаштириш зарур эканини таъкидлади.