ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Москва ва Киев ўртасида биринчи марта ўзаро асирларни алмашиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсмен) Татьяна Москалькова маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
“Биринчи алмашинув бўлиб ўтди: бизнинг тўққиз нафар ҳарбийларимиз. <…> уларнинг баъзилари мен томонидан мурожаатлар орқали шакллантирилган рўйхатдан”, – деди у.
Москалькова бу рўйхатлар, карточкалар ва жараёнлар чўзилмаслигига умид билдирди. Шунингдек, омбудсмен россиялик 9 нафар ҳарбий Мелитопол мэри Иван Фёдоров билан алмаштирилганини тасдиқлади.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.