ТОШКЕНТ, 22 мар - Sputnik. Россияга қарши киритилаётган санкциялар Россиядан кўра, уларни киритаётган давлатларга кўпроқ зарар келтирмоқда. Sputnik Беларусь мақоласи асосида.
Чунки Россия жаҳон бозори учун стратегик ва ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган қатор маҳсулотларнинг энг йирик етказиб берувчисидир. Хусусан, табиий газ, буғдой, нефть ва кўмир, ўғитлар ва ҳоказо.
1. Дунёда биринчи ўринда:
Табиий газ (203,5 млрд. м3);
Металлургия саноати маҳсулотлари (>50 млн. т)
Буғдой (>49 млн. т)
Ўғитлар (калийли, азотли ва аралаш - 44 млн. т)
2. Дунёда иккинчи ўринда:
Нефт маҳсулотлари (230 млн.т)
3. Дунёда учинчи ўринда:
Кўмир (227 млн.т)
Бугунги кунда Россияга қарши киритилган санкциялар сони рекорд натижа - 6 мингга яқинлашди. Кўриб турганимиздек, Россияга қарши киритилган санкциялар ҳеч қандай жиддий оқибатларга олиб келмади. На иқтисодий дефолт, на гиперинфляция, на оммавий тартибсизликлар.
Тўғри, доллар курси ошган, инфляция меъёридан кўпроқ, импорт автомобиллар, смартфонлар нархи кўтарилган, лекин кундалик ҳаётда доллар нима керак? Машина ва смарфонни ҳам кейинроқ янгилаш мумкин.
АҚШ ва Европанинг ўзида эса муаммолар бошланди. Бензин, газ, буғдой ва ўғитлар нархи кун сайин янги рекордлар ўрнатмоқда. Озиқ-овқатлар етишмовчилиги кузатилмоқда. Аҳоли норозилиги ошмоқда.
Россия Ғарбсиз яшай олади, лекин Ғарб-чи?