ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтау денгиз порти Ўзбекистон компанияларининг юк ташиш бўйича аризаларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
“Дунё” АА хабарига кўра, бу борадаги келишув Ўзбекистоннинг Ақтаудаги бош консули ва "Ақтау савдо денгиз порти" компанияси бошқарув раиси Абай Турикпенбоев ўртасидаги учрашувда эришилган.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон маҳсулотларини Ақтау порти орқали яқин ва узоқ хориж мамлакатларига ташиш масалаларини муҳокама қилишган.
Ақтау денгиз порти
Ақтау (Қозоғистон) денгиз порти Каспий денгизининг шарқий қирғоғида, бир қанча халқаро транспорт йўлаклари кесишган жойда жойлашган. Порт орқали қуруқ юклар, хом нефть ва нефть маҳсулотлар Эрон, Туркия, Россия, Озарбайжон, Туркманистон йўналиши бўйича ташилади.