Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Байден: Россиянинг “Кинжал” ракетасини деярли тўхтатиб бўлмайди – видео

Аввалроқ Россия ҳарбийлари Украинадаги махсус операцияда илк бор “Кинжал”ни қўллашган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг гипертовушли “Кинжал” ракетасини тўхтатишнинг иложи деярли йўқлигини маълум қилди.
“Унинг бошқа ҳар қандай ракета сингари каллаги (боеголовка) бор. Катта фарқ йўқ, қолаверса, уни тўхтатишнинг иложи деярли йўқ” – деди Америка раҳбари бизнес вакиллари билан учрашувда.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинларининг ерости ўқ-дорилар омборини йўқ қилиш учун биринчи марта “Кинжал” гипертовушли баллистик ракеталардан фойдаланилганини маълум қилган эди.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.