ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Миср пойтахти Қоҳирада ўтказилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичида Дилдора Арипова кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
“Эркин машқ дастурида иштирок этган Арипова ўзининг техник жиҳатдан анча мураккаб бўлган чиқишини маромида бажара олди ва якунда кумуш медални қўлга киритди”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистонлик спортчи венгриялик Дорина Боецоегодан ортда қолган. Кучли учликка канадалик Лаури Деноми якун ясаб берди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча бу мусобақада Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритган эди.