Тошкентнинг Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Абай кўчасида ҳаракат чекланади

Таъкидланишича, йўл таъмирлаш жараёнида ҳайдовчилар айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Йўл таъмирлаш ишлари сабабли Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Абай кўчаси қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмат хабар бермоқда .
21 март куни соат 21:00 дан 24 март соат 06:00 гача:
Алишер Навоий шоҳкўчаси Вебстер университети яқинидаги светафордан 31-уйгача бўлган оралиқда;
Абай кўчаси "Алишер Навоий" метро бекатидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача ҳаракат чекланади.
Проспект Алишера Навои и улица Абая будут частично закрыты
“Йўл таъмирлаш жараёнида ҳайдовчилар айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин”, - дейилган хабарда.