Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
У ердаги ҳар бир ёрдамга муҳтож аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат тўпламлар тарқатилган: макарон, шакар, картошка, мева, консерва ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари.
Таъкидланишича, ҳозир Херсонда дўкон ва бозорлар очилмоқда, лекин маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотлар етишмаслиги сабаб улар нархини сезиларли равишда оширишмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, аҳолининг ҳукумат ва иш берувчилар маош ва ижтимоий тўловларни тўлашни тўхтатиб қўйишгани сабаб озиқ-овқат сотиб олишга пуллари йўқ. Шу боис Херсоннинг катта аҳолиси ҳар куни Россиянинг гуманитар ёрдамини олишга келмоқда.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.