Кремль Путин ва Зеленскийнинг учрашиш имкониятига баҳо берди

Песков: икки президентнинг учрашуви ҳақида гап бориши учун, аввал музокаралар ўтказиб, натижаларини мувофиқлаштирмоқ даркор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг учрашувини ташкил этиш музокараларнинг эҳтимолий натижаларини мувофиқлаштиришни талаб этади, ҳозирча томонларнинг бу борада қайд этадиган ҳеч нарсаси йўқ.
Бу ҳақда Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
“Икки президентнинг учрашуви ҳақида гап бориши учун, аввал уйга вазифани бажариш керак, яъни музокаралар ўтказиб, натижаларини мувофиқлаштирмоқ даркор. Ҳозирча сезиларли олдинга силжиш таъминлангани йўқ, - деди Кремль вакили. – Улар қайд этадиган нарса йўқ, улар қайд этиши мумкин бўлган келишувлар йўқ”.
Россия ва Украина делегациялари Беларусда уч марта музокаралар ўтказишди. 13-14 март кунлари музокаралар онлайн давом эттирилди. Бундан ташқари, 10 март куни Анталиядаги Дипломатик форум давомида Россия ва Украина ТИВ раҳбарлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулеба учрашишди.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда.