Тошкентнинг Бешёғоч ва Олмазор кўчаси Наврўз куни қисман ёпилади

Наврўз байрами ўтказилиши муносабати билан пойтахтнинг Бешёғоч ва Олмазор кўчаси 06:00 дан 15:00 гача бўлган вақт оралиғида қисман ёпилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Наврўз байрами ўтказилиши муносабати билан Тошкентнинг Бешёғоч ва Олмазор кўчаси қисман ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
21 март куни соат 06:00 дан 15:00 гача бўлган вақт оралиғида:
Бешёғоч кўчаси Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган оралиқда;
Олмазор кўчаси Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган оралиқда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Схема перекрытия улиц в Ташкенте во время празднования Навруза
Ушбу кўрсатилган вақт оралиғида фуқаролари айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин.