Россиянинг “Форпост” дронлари Украина ҳарбий техникаларини яксон қилди – видео

Россия қўшинлари ихтиёридаги зарба берувчи “Форпост” учувчисиз учар қурилмалари Украина артиллериясини йўқ қилди.
Sputnik
Россия Мудофаа вазирлиги Украина зирҳли танк техникасининг “Форпост” учувчисиз учар қурилмаларининг юқори аниқликдаги ракета зарбалари билан яксон қилингани акс видеони кўрсатди.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.