Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Украинадаги хорижлик ёлланма аскарларни тайёрлаш марказига зарба берди

Росссия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарба оқибатида 100 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар ва хорижлик ёлланмалар йўқ қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Россия Қуролли кучлари (ҚК) юқори аниқликдаги ракеталар билан Украинанинг Житомир вилоятидаги хорижлик ёлланма аскарлар бўлган базага зарба беришди. Бу ҳақда Росссия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.

“Ҳаво кучларининг юқори аниқликдаги ракеталари билан Житомир вилоятининг Овруч аҳоли пункти ҳудудидаги Украинага келган хорижлик ёлланмалар бўлган Украина Қуролли кучларининг махсус операциялар кучларини тайёрлаш марказига зарба берилди. 100 нафардан зиёд махсус операцияларнинг ҳарбий хизматчилари ва хорижлик ёлланмалар йўқ қилинди”, - деди у.

13 март куни Россия армияси юқори аниқликдаги қурол билан Украина ҚКнинг Старичи аҳоли пункти ва Яворовский ҳарбий полигонидаги ўқув марказларига зарба берган эди. Россия Мудофаа маълумотларига кўра, 180 нафаргача чет эллик ёлланма жангчилар йўқ қилинган.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.

Мавзуга оид:

Яворовский полигонидаги америкалик ёлланмаларга Россиянинг қайноқ “саломи”
Россия ТИВ Украинага жанг қилгани кетган хорижликларни огоҳлантирди
Украинадаги хорижлик ёлланма жангчилар Европа ва дунёга нима ваъда беришади
“Васиятнома тузинг”: АҚШ ҳукумати Украинага бормоқчи бўлганларга тавсия берди