ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Мактаблар ва боғчаларга ҳам Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда президент имзолаган янги қарорда кўзда тутилган.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 августдан босқичма-босқич Юридик хизмат кўрсатиш марказлари туман даражасидаги қуйидаги идораларга юридик хизмат кўрсатади:
маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;
қишлоқ хўжалиги бўлими;
туризм ва маданий мерос бўлими;
спортни ривожлантириш бўлими;
оила ва хотин-қизлар бўлими;
давлат солиқ инспекцияси;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.
2022 йил 1 майгача “E-huquqshunos” электрон тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида “call-марказ” ташкил қилинади.
2022 йил 1 декабргача вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликларга Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.