ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев Лос-Анжелесда навбатдаги жангини ўтказди.
USC Galen Center аренасида бўлиб ўтган бокс Мелиқўзиев перулик Дэвид Сегаррага қарши жанг қилди. Иккинчи раундда боксчи рақибининг танасига кучли зарба йўллади. Бунинг оқибатида перулик рақиб ўрнидан тура олмади ва техник нокаут қайд этилди.
Шу тариқа Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги 9-ғалабасини нишонлади.