ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Яшнобод туманидаги омборхонада содир бўлган ёнғин бартараф этилди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Кеча, 18 март куни соат 20:45 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган "Ориент логистик центр" қўшма корхонаси ҳудудида жойлашган мотор мойи маҳсулотлари (бочкаларда) омборида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.
Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та махсус ва 2 та ёрдамчи техникалар воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:49 да қуршаб олинган ва 19 март, соат 03:30 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида омборхонанинг тахминан 2000 квадрат метр майдонида мой маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.