Самарқандда янги аэропорт очилди

"Самарқанд" халқаро аэропорти янги аэровокзал мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Самарқандда 18 март куни "Самарқанд" халқаро аэропорти янги аэровокзал мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
В международном аэропорту Самарканда открылся новый терминал
"Uzbekistan Airways " авиакомпаниясининг тадбир қатнашиларидан, яъни вазирлик, идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат делегация билан HY-045 қатнови янги терминалда хизмат кўрсатилган илк қатнов бўлди.
В международном аэропорту Самарканда открылся новый терминал
Янги аэропорт мажмуаси, ҳаракатланиш имконияти чекланган йўловчиларга хизмат кўрсатиш талаблари инобатга олинган ҳолда, халқаро стандартлар асосида қурилган.
Терминал ўз ичига 29та рўйхатга олиш жойи, 8та самолёт саҳнига чиқиш йўлаги, 4та телескопик траплар 10та паспорт назорати кабинаси ва жўнаб кетаётган йўловчилар учун 6та E-gate, шунингдек, учиб келган йўловчилар учун 15та паспорт назорати пунктларини ўз ичига олган.
В международном аэропорту Самарканда открылся новый терминал
Янги терминал мунтазам қатновлар сонини ҳафтасига 40 тадан 120 тагача, перронни модернизация қилиш эса, самолёт тураргоҳлари учун ўриндиқлар сонини 24 тагача ошириш имконини берди.
Аэропорт йўналишлар тармоғини ривожлантириш режаси 2030-йилгача йўналишлар сонини 30тадан оширишни мақсад қилган.