Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия билан можаро ҳеч кимга керак эмас - Пентагон

АҚШ Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашмайди ва бу давлат устидан парвозларни тақиқловчи ҳудуд жорий қилмайди – Пентагон раҳбари.
Sputnik
АҚШ Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашмайди ва бу давлат устидан парвозларни тақиқловчи ҳудуд жорий қилмайди, Россия ўртасидаги қарама-қаршилик ҳеч кимга керак эмас, деди Пентагон раҳбари Ллойд Остин.
“Президент ҳарбийларимиз Украинадаги Россияга қарши жангларда иштирок этмаслигини ҳақида аниқ айтди”, - деди Остин.
Унинг таъкидлашича, парвозлар тақиқланган ҳудуднинг ташкил этилиши АҚШнинг бевосита иштирокини англатади, чунки у режимни бузганларга қарши чора кўришга тўғри келади.

"Бу биз Россияга қаршилик кўрсатишимизни англатар эди, гап икки ядровий держава ҳақида кетмоқда. Ҳеч ким буни кўришни хоҳламайди. Бу можарога аралашиш", - деди Остин.

Унинг таъкидлашича, АҚШ НАТО давлатлари ҳудудининг "ҳар бир қаричини" ҳимоя қилади.
24 феврал куни Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича ҳарбий операция бошлади. Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларини нишонга олаётганини айтмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.