ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон фуқароларини Украинадан эвакуация қилиш жараёнлари якунланди.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоевнинг сўзларига кўра, “бу жуда мураккаб ва хавотирли давр бўлди, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун масъулият Украина ва Польшадаги дипломатия ваколатхоналаримиз зиммасига юклатилди”.
28 февральдан бери Украинадан Польша ҳудуди орқали 25 ҳаво қатнови воситасида 5786 нафар фуқаро Ўзбекистонга элтиб қўйилган. Шу билан эвакуация қилиш жараёни ниҳоясига етди.
Украина-Польша чегарасида консуллик ходимлари, Варшавадаги элчихонада тузилган штаб 18 кун давомида тун-у кун ишлади.