Ўзбекистон артиллериячилари дала йиғинида ўз маҳоратларини оширди

“Термиз” дала-ўқув майдонида дала йиғини ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. “Термиз” дала-ўқув майдонида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари артиллерия ва миномёт бўлинмалари иштирокида дала йиғини ўтказилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Йиғинда асосий эътибор мутахассисларнинг амалий кўникмасини ошириш, артиллерия батареялари ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, командирларнинг бўлинмаларни жанговар вазиятларда бошқариш маҳоратини оширишга қаратилди.
Дала йиғини давомида шахсий таркибнинг ўзаро тажриба алмашиш, турли вазиятларда жисмоний-руҳий ҳолати ва чидамлилик сифатларини мустаҳкамлаш, шунингдек жанговар шайлигини ошириш каби масалаларга ҳам алоҳида урғу берилди.