ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки асосий ставка 17 фоизгача кўтарди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Марказий банк бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Олдинги 14 фоизли ставка 2020 йил сентябрида белгиланган эди.
МБ бошқаруви йиғилиши 10 март куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ташқи иқтисодий шароитларда юзага келган хатарлар ва юқори даражадаги ноаниқликлар сабаб 17 март кунига қолдирилган эди.
Банк савдо ҳамкорлар иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва уларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини баҳолаш қўшимча таҳлиллар ўтказиш зарурати борлигини таъкидлаган эди.