ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Ўзбекистонда Ички ишлар ходимларини танлаб олишнинг янги тартиби белгиланди. Бу ҳақида ИИВ АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Янги йўриқномага кўра, ички ишлар ходимларини қабул қилишнинг янги тартиби қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
1.
Дастлабки ўрганиш;2.
Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;3.
Интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш;4.
Якуний суҳбат.Янги йўриқномадаги энг муҳим ўзгаришлар қуйидагилар:
Тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш - танловдан сўнг амалга оширилади.
Жисмоний тайёргарлик бўйича бериладиган умумий баллнинг 50%идан кам балл тўплаган номзод танловни давом эттира олмайди.
Якуний суҳбат давомида фақат ИИВ сайтида олдиндан жойлаштирилган саволлар берилади.
Барча бўлинмаларда танлов жараёни интернет орқали онлайн намойиш қилиб борилади.
Хизмат бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлган хизматчилар фарзандлари, спорт мусобақалар ғолибларига, илмий даражага эга бўлган номзодларга имтиёзлар берилади.
“Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома” ички ишлар вазирининг 2022 йил 5 мартда эълон қилинган 52-сонли буйруғига асосан тасдиқланди.
Ушбу йўриқномага кўра Ўзбекистон ҳудудида ички ишлар органларига қабул қилишнинг ягона тартиби белгиланди.