Utair Ўзбекистонга парвозларни давом эттиради

Авиакомпания ҳам Россия ичидаги, ҳам хориждаги йўналишлар бўйича рейсларни амалга оширишда давом этади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Россиянинг Utair авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларни амалга оширишда давом этади. Бу ҳақда авиташувчи матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Авиакомпания ҳам Россия ичидаги, ҳам хориждаги йўналишлар бўйича рейсларни амалга оширишда давом этади... Айни дамда Utair Озарбайжон, Арманистон, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистонга халқаро рейсларни бажармоқда”, - дейилган хабарда.
Шавкат Мирзиёев транзит йўловчилар оқимини оширишни топширди
Бир неча кун илгари Россиянинг Red Wings авиакомпанияси ҳам Ўзбекистонга парвозларни тўхтатмаслигини маълум қилган эди.