ТОШКЕНТ, 16 мар – Sputnik. Сўнгги икки ой ичида “Тез ёрдам” хизматига 1000 га яқин ёлғон чақириқ келиб тушди, деб хабар қилмоқда ССВ матбуот котиби.
“2022 йилнинг январь-февраль ойларида Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 31 минг 296 та мурожаат асоссиз деб баҳоланган. Афсуски, уларнинг 922 таси ёлғон чақириқлардан иборат”, - дейилган хабарда.
Таҳлилларга кўра, энг кўп ёлғон чақириқлар қуйидаги ҳудудлардан келиб тушган:
Тошкент вилояти - 258 та;
Қашқадарё вилояти - 124 та;
Фарғона вилояти - 119 та;
Тошкент шаҳридан - 107 та;
Навоий вилоятидан – 102 та.
Энг кам ёлғон чақириқлар эса - Жиззах вилояти (2 та), Қорақалпоғистон Республикаси (11 та) ва Сирдарё вилоятида (15 та) қайд этилган.
Январь-февраль ойларида “Тез ёрдам”га келиб тушган натижасиз мурожаатлар:
тиббий ёрдам рад этилган - 11 692;
бемор бошқа транспортда олиб кетилган - 5 692;
бемор ўз жойида бўлмаган - 2 598,
манзил топилмаган – 1401,
эшик очилмаган - 339 та.
Маълумот учун, ўтган 2021 йил давомида "Тез ёрдам" хизматига жами 194 096 та асоссиз чақириқ келиб тушган эди. Айтиш жоизки ана шундай асоссиз ва ёлғон чақириқлар туфайли тиббиёт ходимлари ҳақиқатда тиббий ёрдам керак бўлган беморларга ўз вақтида етиб бора олмасликлари мумкин.