ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контрактни тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрель санаси этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу муддат қуйидагилар:
тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача ушбу муддат 1 мартга қадар узайтирилган эди.