НАТОнинг Норвегиядаги машғулотлари – кескинлик сари яна бир одим

Норвегия ва Норвегия денгизи сувларида НАТОнинг пиёда, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари иштирокидаги “Cold Response 2022” машғулотлари бошланди.
Sputnik
НАТОнинг Норвегиядаги кенг кўламли машғулотлари “ҳамкорларнинг” Рус шимоли мустаҳкамлигини текшириш, РФ ҚК Украинадаги ҳарбий ҳаракатлардан чалғитиш, Россия соҳили денгиз қамали элементларини ўрганиш нияти борлигини англатади, яъни Учинчи жаҳон уруши бошланишини келтириб чиқариш.
НАТОнинг пиёда, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларининг 27 та мамлакатдан 30 мингга яқин ҳарбийлар, 200 дан зиёд самолёт ва 50 та жанговар кемалар иштирокидаги “Cold Response 2022” машғулотлари 14 март куни Норвегия ва Норвегия денгизи сувларида бошланди ва апрелга қадар давом этади. Аввалроқ қироллик ҳудудида “Brilliant Jump 22” машғулотлари доирасида НАТО муносабат билдириш кучлари (12 та мамлакатдан бўлган 2500 га яқин ҳарбий хизматчилар) жойлаштирилганди.
Алянснинг таъкидлашича, интеграция машғулотлари ҳимояланиш хусусиятига эга, ҳар қандай йўналишдан бўлган ҳар қандай таҳдидга қатъий муносабат билдиришга” қодирликни намоён қилади. Аммо Норвегия фақат НАТОга аъзо Буюк Британия ва Дания (Шимол денгизи орқали), бетараф Швеция ва Россия (Россия-Норвегиянинг қуруқликдаги чегараси узунлиги қарийб 200 километрни ташкил этади) билан қўшни. Кўриниб турибдики, НАТОнинг Норвегияда кучларини намойиш қилиши фақат Россияга қаратилган.
Норвегия чегарасидан Мурмансккача минимал масофа – 100 км, Россия Шимолий флоти объектларига қадар эса ундан ҳам яқинроқ. Қайд этиш жоизки, “Cold Response 2022” “мудофаа” машғулотларига иккита зарба берувчи авиаташувчи гуруҳлар ва АҚШ ҲҲКнинг тўртта В-1В Lancer стратегик товушдан тез учадиган бомбардимончилари жалб қилинган. Бундай ракеталар муҳим ўта юқори ҳимояланган нишонларни яксон қилишга мўлжалланган ва F-15E, F-16C/D, F-35C қирувчилари томонидан қўлланиши мумкин.
Норвегиянинг Аннейя авиабазасида АҚШ ҲҲК “Boeing Р-8 Poseidon” патрул авиация эскадрильяси жойлаштирилган – торпеда ва кемага қарши бомбалари бўлган самолётлар.
Вашингтон ва Москва ўртасигаи таранглик кучаймоқда ва америкаликлар қарама-қаршиликнинг асосий марраси Арктика эканини яширишмаяпти. Россия қўшинларининг Украинадаги махсус операциясини инобатга олиб, “Cold Response 2022”нинг Россия чегаралари яқинида ўта типирчиланиши аҳолида мазмунга эга бўлади, шимолдан туриб Россияга бериладиган эҳтимолий (чалғитувчи) зарбага ишора қилаётгандек. 2020 йилдаги “совуқ” машғулотлар таққослаганда, НАТО қўшинлари ва кучлари сони икки бараварга ортган.

Норвежча рулетка

НАТОнинг бирлашган кучлари “замонавий душман” билан курашни ишлаб чиқмоқда. “HMS Prince of Wales” авиташувчиси (бортида F-35B Lightning кўринмас қирувчилари бор) “Cold Response” машғулотларида жамоа кемаси сифатида фойдаланилмоқда.
Американинг “USS Harry S. Truman” авиаташувчиси ҳаддан зиёд бўлиб кўринади. Асосийси эса алянснинг 200 та самолёт, 50 та жанговар кема ва 30 минглик пиёда қўшинлари машғулотлари Россия Шимолий флотининг кучлари ва воситаларининг доимий назорати остида. Алянс машғулотлари Россия кучлари ва воситалари учун мутлақо шаффоф.
НАТОнинг қутб ортидаги кенг кўламли машғулотлари совуқ урушдан буён Россиянинг “Циркон”, “Триумф”, “Бастион”ларининг нишони остида бўлиб ўтади ва Россия ҲДК ва ҲККнинг янги жанговар техникасиинг самарали синовига кўмаклашади. Баранцево денгизидан “Циркон”ларнинг учирилиши Норвегия денгизидаги нишонларни 10 дақиқа ичида йўқ қилишга қодир, агар ҳарбий можаро юз берган тақдирда Москва Норвегия ва Греландия денгизларидаги алянснинг ҲДКнинг мудофаасини яксон қилиш опциясини фаоллаштиришга қарор қилади. Шимолий флотнинг зарба имкониятлари ҳар қандай душманни йўқ қилишга имкон беради.
Мисол учун, “Cold Response 2022” машқларини ўтган йили гипертовушли “Циркон”ларни ўн марта муваффақиятли учирган 22350 лойиҳасининг “Адмирал Горшков” фрегати кузатмоқда. Демак, Америка ва Британиянинг “USS Harry S. Truman” ва “HMS Prince of Wales” авиаташувчилари Россия ҲДФ Шимолий флоти билан назариявий можарода олдиндан муваффақиятсизликка юз тутган. Бошқа авиаташувчи кемалар учун “Горшков” бортида узоқ масофага учувчи “Калибр” ва “Оникс” қанотли ракеталари бор.
Дунёда ҳеч ким Норвегиянинг ҳудуди ёки табиий бойликларига даъвогарлик қилмаяпти. Фаровон қироллик нима мақсадда ўз ҳудудини Россия билан уруш “ўйинига” тақдим этаётгани қоронғу. НАТО машғулотлари Арктикадаги ҳарбий кескинликни кучайтиради, ҳисобда хатога йўл қўйиш, воқеалар ва кескинлик хатарини оширади.
Қутб ортидаги Россияга қарши қуролли иғволар Норвегияни деярли йўқ бўлишга маҳкум қилади. Қудратли иттифоқчилар ёрдам беришмайди, чунки катта эҳтимол билан Учинси жаҳон уруши бошида йўқ бўлиб кетилади (Россиянинг ядро салоҳиятини ақл-идрок билан баҳоламоқ даркор). “Рус рулеткаси”га ўхшаб (тўппонча ўқдонидаги битта патрон), норвежча вариант – Cold Response 2022 – камида бешта патронни назарда тутади. Қалтис ишга қўл уришнинг кераги борми?
Денгизда савдо йўлларини қамал қилиш – халқаро ҳужжатлар билан аниқ белгиланган душман иқтисодиётини барбод қилиш учун жанговар хатти-ҳаракатларни олиб бориш шакли. Денгиз қамалини эълон қилиб, жанг қилаётган мамлакатлар душман давлатнинг денгиз алоқасини кесишга интилишади. Бир нарсани ёдда тутиш муҳимки, душманга қарши ядро қуролини қўллаш учун асослардан бири деб Россия ўта муҳим давлат ёки ҳарбий объектларга таъсир кўрсатиш деб ҳисоблайди. 2021 йил декабридаги Россиянинг тенг ва бўлинмас хавфсизлик таклифларига рози бўлиш мақсадга мувофиқроқ.
АҚШнинг агрессив ташқи сиёсати НАТО мамлакатлари ва инсониятни Учинчи жаҳон урушига бошлаяпти. Хитой ТИВ расмий вакили Чжао Лицзяннинг Вашитонгтон томонидан нопрофессионал, ахлоқ қоидаларига хилоф ва маъсулиятсиз ёлғон хабар тарқатилаётганини маълум қилди ва америкаликларга “украин инқирози ривожланишидаги ўз роли ҳақида фикр юргизишни” таклиф қилди.
Аввалроқ Вашингтон Пекинни Россияга қарши умумий санкция, ахборот, эҳтимол, қайноқ урушга қарши ўз томонига оғдиришга муваффақиятсиз уриниб кўрди. Тарих давом этмоқда.

Мавзуга оид:

Зеленский: Украина НАТОга қўшилмаслигини тан олиш зарур
Яворовский полигонидаги америкалик ёлланмаларга Россиянинг қайноқ “саломи”
НАТО Россияга қарши уруш эълон қиляптими?