Европа Украинани топширмоқда – қисмлаб ва бутунлигича

Бу бирлашган Европа ўзининг омма олдиган берган ваъдаларига мувофиқ яна уч миллион кишини қабул қилиши керак бўлади.
Sputnik
Қатор рад этишлардан сўнг – “йўқ, учиш тақиқланган ҳудудини ўрнатмаймиз”, “йўқ, биз сизни тезлаштирилган жараён билан ЕИга қабул қилмаймиз” – ҳозирги Украинани ўйнашга чорлашган ҳам мўлжалланган мақсад, ҳам ролга аниқлик киритилди.
Ҳар бир тешикдар эшиталаётган қўллаб-қувватлаш қичқиришларига қарамасдан, миллионлар ва миллиардлар ажратилиши ва ўтказилиши керак бўлишига қарамасдан, тан олиш ва очиқ айтиш фурсати келди: Украинани алдашди, кичик стулчада ўтираверишларини айтишди.
Лекин стулчада Киев ҳукумати ўтирибди. Унга ишонганлар, у учун демократик йўл билан овоз берганлар, биноидек солиқ тўлаб келганлар, уни мақтаганлар, бу мамлакатни севмаганлар ҳам, бирдек мамлакатдан чиқиш йўлида пайдо бўлиб қолишди. Улар бу ҳукумат томонидан улоқтирилди. Ўз ҳолига ташлаб қўйилди.
Бўлмаса, БМТ фикрига кўра, аллақачон қочоқ бўлган уч миллион киши тақдирини қандай таърифлаш ва баҳолаш мумкин?
Унда шаҳар боғларида ва ташландиқ автотунелларда ноқонуний мигрантлар чодир ўрнатиши одатга айланиб қолган бирлашган ва бадавлат Европа.
Ўзининг фуқаролари озиқ-овқат харид олдидан пулини тийин тийинигача ҳисоблайдиган бирлашган Европа. Унинг ҳар бир давлатида инфлациянинг янги тўлқини келадиган ва ўзининг ортидан деярли ҳамма нарса нархи ошишига сабабчи бўлувчи бирлашган Европа.
Бу бирлашган Европа ўзининг омма олдиган берган ваъдаларига мувофиқ яна уч миллион кишини қабул қилиши керак бўлади. Уларни уй-жой, егулик, таълим ва тиббиёт билан таъминлаши зарур.
Қочоқларнинг аксарияти аёллар, болалар ва қариялар эканини ҳисобга олсак, бирлашган Европанинг ҳар томонлама жиддий, мунтазам чўнтагини ковлашга тўғри келиши аён бўлади. Яна ўша Европанинг солиқ ва пенсияга чиқиш ёшини оширишига тўғри келади (ҳозир бу ҳақда гапирмаётган бўлишса, бундай бўлмаслигини англатмайди).
Бўлмаса бўшаб қолган ғазнани тўлдиришнинг имкони йўқ, зеро ундан пандемияга боғлиқ маблағларни сўриб олишган, зеро ундан бизнесни қўллаш учун маблағ кетган.
Ёки Европа Марказий банкининг пул чоп қилувчи дастгоҳини тўлиқ қувватда ишга туширишига тўғри келади, яъни инфлацияни тезлаштиради ва бу нархларнинг осмонга чиқишига сабаб бўлади.
Тўғри, алданган, шўрпешона бу миллион кишиларни қабул қилишнинг бошқа йўли ҳам бор.
Россияга қарши яхши қайралган ёлғон ахборот кампанияси нафақат Украинадаги ҳарбий операциянинг мақсад, мазмун ва ғоясини қоралаш, балки европаликларни тиш-тирноғигача “қўзғатиш” учун ҳам ташкил этилган.
Франция ҳукумати мамлакатнинг ҳар бир аҳолиси “кўнгилли бўлиб ёзилиши” мумкин бўлган интернет платформани ишга туширди. Ихтиёрий равишда (аслида эса ўта кучли босим остида) уй-жойини қочоқларга тақдим этиш, ихтиёрий равишда қочоқларни Франция давлатининг қоғозбозлик жаҳаннами сари олиб бориш мажбуриятини олиш, ихтиёрий равишда тил ўқитувчиси бўлиб ишлаш (Францияда бу меҳнат ҳақи ўта қиммат).
Санайвериб эсинг кетади.
Айнан қандай ва қай ҳолатда украиналик қочоқлар қабул қилиниши, ким томонидан ва қачон, репортажларда мана “Режис ва Моник уйларидаги ортиқча хонани икки болали ёш онага беришга қарор қилишди” деган гапларни этитиш мумкин бўлади.
У ерда ҳар бир ёрдам учун берилган ёки бошқа маблағлар евроцентигача ҳисоб-китоб қилинади. Бу славян маданиятида бўлган охирги кўйлагини, охирги нон ушоғини бўлишиш кабилардан бироқ фарқланади.
Ва Украинани тарк этган ёки тарк этаётган бу миллионларнинг бунга кўникишига тўғри келади.
Кўп асрлар давомида тўқ яшашга ўрганган Европа (ҳам мустамлака ҳисобидан, ҳам, айтганча, унинг чегараси ташқарисида олиб борилган уруш ҳисобидан) ва ҳозир эҳтиёткорлик билан ҳисоблаб чиқмоқда, қаерда, қандай қилиб ва ниманинг эвазига бу вазиятдан пул ишлаб олиш мумкин.
Киевда буни тушина бошлашдими? Қатор белгиларга қараганда, ҳа, бошлашди. Бугун Европа “Хуш келибсиз, қочоқлар!” шиори билан қабул қилаётганлар буни қачон англаб етишларини айтиш қийин. Лекин ўз ҳукумати айби билан мамлакатидан айрилган ўша бахтиқаролар учун Европага бўлган ишонч ва хомхаёл йўқолиши тақдирнинг яна бир зарбаси бўлади.

Мавзуга оид:

Европа миллатчилардан тозаланишдан қўрқади
Украинларни Стокголм синдромидан қандай даволаш мумкин
Ғарб Украинадан воз кечди: энди нима бўлади?
Зеленский: Украина НАТОга қўшилмаслигини тан олиш зарур