Ўзбекистонда Россиянинг 7 та университети филиаллари очилади

Маълумотларга кўра, ҳозир Россия ОТМларида 48,7 минг ўзбекистонлик талаба таълим олмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Россиянинг яна еттита университети филиаллари очилади. Бу ҳақда Россия Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Россия ОТМларида 48,7 минг ўзбекистонлик талаба таълим олмоқда.
Яқин йилларда Россиянинг яна 7 та университети Ўзбекистонда ўз филиалларини очишни режалаштирган:
Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёти университети;
А.Н.Косигин номидаги Россия давлат университети (Технология. Дизайн. Санъат);
Шимолий Кавказ федерал университети;
Самарқандда Россия давлат гуманитар университети;
Москва давлат геодезия ва картография университети;
Перм миллий тадқиқот политехника университети;
Москва давлат озиқ-овқат ишлаб чиқариш университети.
Ўтган йил ноябрида олий ва ўрта махсус таълим вазир Абдуқодир Тошқулов келгуси 2022/2023-ўқув йилида Россия ҳукумати томонидан тақдим этилган квоталар сони 750 ўринни ташкил этиши кутилаётганини маълум қилган эди. Бу эса 2018 йилга нисбатан уч баравар кўп демакдир.