ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлиги ҳамда АОКА иштирокида жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида янги телегарам-бот ишга тушиди, деб хабар қилмоқда АОКА.
Агар сиз Интернет ҳамда ижтимоий тармоқларда:
порнография;
шафқатсизлик ва қонли саҳналар;
терроризм ва экстремизм;
гендер зўравонлик ва камситишлар;
"фейк" хабарлар ва бошқа ноқонуний ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз,
"Telegram" орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида яратилган @stop_kriminal_bot манзилига юборинг, - дейилган хабарда.
Янги бот яратувчилари фуқаролардан атрофда содир бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмасликни ҳамда турли жиноятларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олишда ҳисса қўшишга чорлаган.