Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львовга кўчирилди

Элчихона дипломатлари Ўзбекистон фуқароларини Украиандан эвакуация қилиш ишларини давом эттиришмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Киевдан Львов шаҳрига кўчирилди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Билдирилишича, элчихона дипломатлари мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишларини давом эттиришмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган.
Ҳукумат 28 февралдан 10 мартга қадар 25 та авиарейс ташкиллаштирб, Украина ҳудудлардан 5 634 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтарган.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.