Ўзбекистон ва Қозоғистон автобус қатновини қачон қайта тикланиши маълум бўлди

Тошкент – Нур-Султон, Тошкент – Олмаота, Чирчиқ – Олмаота каби йўналишларда қатновларни амалга ошириш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. 2022 йил 16 мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама мунтазам халқаро автобус йўналишларида қатновлар қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент – Нур-Султон, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, Қозоғистон орқали Россияга транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Қўқон ва Хўжандни автобус қатнови боғлади
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат ўртасидаги халқаро автобус қатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил 16 март куни тўхтатилган эди.