Ўзбекистон туризми гуркираб ривожланиши башорат қилинмоқда

Эксперт жорий йилда МДҲ мамлакатларида туризм жадал ривожланиши кутилаётганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва бошқа МДҲ мамлакатларининг туризми шиддат билан ривожланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Умумроссия йўловчилар уюшмаси раҳбари Илья Зотов Sputnik радиоси билан суҳбатда маълум қилди.
Росавиация илгари коронавирус сабаб киритилган чекловларни бекор қилмоқда. Россия саккизта давлатга, жумладан, Ўзбекистонга нисбатан киритилган авиақатновлар чекловларини бекор қилди.
Зотов бу МДҲ мамлакатларида туризм жадал ривожланишига олиб келишини тахмин қилди.
“Қатор машҳур йўналишлар ёпилиши туфайли кўплаб фуқаролар учун ўрганилмаган МДҲ йўналишлари ички туризм билан бир қаторда гуркираб ривожланади”, - деди у.
Эксперт ҳозир чипталар нархини паст даражада ушлаб туриш асосий вазифа эканини қўшимча қилди.

Мавзуга оид:

Ўзбекистон ва Россия сайёҳлар оқимини қандай кўпайтирмоқчи
Россиялик сайёҳларнинг оқими Ўзбекистонга кўпаяди – экспертлар
Ўзбекистонда туризм қандай ривожланяпти?
Ҳар бир сайёҳ кўриши керак бўлган Ўзбекистоннинг 10та энг яхши манзили