Наврўз байрамида ички саёҳатлар учун чегирмалар берилади

Наврўз байрами муносабати билан темир йўл чипталари, музей, меҳмонхона, овқатланиш шохобчаларига чегирмалар эълон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. 19-23 март кунлари “Uzbekistan Airways”нинг барча ички рейслари ва “Ўзбекистон темир йўллари”нинг поезд чипталарида чегирмалар бўлади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълум қилди.
“Uzbekistan Airways”даги чегирмалар:
республика аҳолиси учун ички республикалараро қатновларнинг барча турдаги тарифлар учун – 50 фоиз;
“Ўзбекистон темир йўллари”даги чегирмалар:
республиканинг барча ички темир йўл қатновларида нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқаролар учун – 50 фоиз;
олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ ва ДБХ махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15 фоиз;
оилалар (икки ва ундан ортиқ киши) учун – 15 фоиз;
коллектив (ҳамкасбларга) гуруҳдагилар учун – 15 фоиз;
Афросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчилар учун - 10 фоиз.
Бундан ташқари, “Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пулли кириш чипталари жорий қилинган зиёратгоҳларига катталар учун 20 фоиз ҳамда ёшлар учун 50 фоиз чегирмалар мавжуд бўлади.
Вазирлик, шунингдек, 50 фоизгача чегирмаси бор музей, меҳмонхона ва овқатланиш шохобчаларининг рўйхатини эълон қилган.