Москвада ниқоб тақиш талаби бекор қилинди

Сергей Собянин Москвада 15 мартдан ниқоб тақиш талаби бекор қилинишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Россия пойтахти Москвада 15 мартдан ниқоб тақиш талаби бекор қилинади. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.
“Сешанба, 2022 йил 15 мартдан, биз ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш талабларини бекор қиламиз”, - дея ёзди Собянин ўзининг блогида.
Шунингдек, энди иш жойларида тана ҳароратини мунтазам ўлчаш ва ажратиб турувчи тўсиқларни ўрнатиш шарт эмас.
Унинг сўзларига кўра, бу қарор шаҳарда эпидемиологик билан боғлиқ вазият яхшилангани билан боғлиқ.
Аввалроқ Москвада QR код тизими тўлиқ бекор қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фуқароларга 1 мартдан очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилган. Одамлар гавжум жойларда эса ниқоб тақиш тавсия этилади.