ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи йўлда аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумотларига кўра, ЙТҲ 13 март куни Даштобод – Зомин – Супа – Бахмал – Ғаллаорол 4Р-40 йўлининг 2-километрида “Kia K5”ва “Nexia2” тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида 2 киши воқеа жойида вафот этган. Яна 6 киши шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
“Kia K5” ҳайдовчиси И.А. Зомин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Жиноят кодексининг “Одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” моддаси билан жиноий иш очилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.