Бокс. Осиё чемпионатида олти нафар ўзбекистонлик олтин медални қўлга киритди

Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ўсмирлари жами 12 та медални қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Иорданияда бокс бўйича Осиё чемпионати доирасидан ўрин олган ўсмирлар тоифасидаги баҳслар якунланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилмоқда.
Финалда жанг қилган қилган 11 нафар ўзбекистонлик боксчидан 6 тасида якунда қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
Шу тариқа ўсмир йигитлар жамоаси мусобақани 6 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлади.
Чемпионлар:
-48 кг: Илҳомжон Эргашев
-50 кг: Самандар Олимов
-70 кг: Жафарбек Шаҳбозов
-75 кг: Темурбек Абдувоҳидов
-80 кг: Раҳмонжон Қодиров
+ 80 кг: Озодбек Алиев
Кумуш медаль соҳиблари:
-52 кг: Суннатилла Ўктамалиев
-54 кг: Мироншоҳ Норқосимов
-57 кг: Фаррух Тўлаганов
-60 кг: Мирзакамрон Юнусов
-63 кг: Ҳожиакбар Қудратов
Бронза медали соҳиби:
-66 кг: Сардор Дилолов