Тахтақорача довони вақтинча ёпилди

Кучли ёмғир ёғиши оқибатида М-39 автомобил йўлида қисман ўпирилиш юзага келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг Тахтақорча довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
М-39 автомобил йўлининг “Тахтақорча” довони қисмида ўтувчи (1138-1141 километрида) кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобил йўлида қисман ўпирилиш юзага келган.
Мутахассислар ҳодиса оқибатини бартараф этиш учун иш олиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қамчиқ довонида кўчки содир бўлган эди. Довондаги йўлнинг остки қисми ўпириб тушган эди.