ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Туркия Украинадаги махсус ҳарбий операция туфайли Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига қўшилмайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли Анталиядаги Дипломатик форумида маълум қилди.
“Биз санкциялар муаммоларни ҳал этмайди деб ҳисоблаймиз”, - дея жавоб берди у Туркиянинг Россияга қарши санкция киритиш бўйича позицияси ҳақидаги саволга.
Куни кеча Туркия энергетика вазири Фатиҳ Дўнмез мамлакат Россияга қарши санкцияларга қўшилмаслиги ва яхши савдо алоқаларини сақлаб қолишни исташини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 22 февралда ДХР ва ЛХРни тан олганидан сўнг АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияга қарши кескин иқтисодий чекловлар жорий эта бошлади. Украина ҳудуди махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг эса АҚШ ва ЕИ Россияга қарши максимал даражада санкциялар жорий этди. Хитой, Ҳиндистон, Сурия, ва яна бир неча давлатлар санкцияларда иштирок этмади ва уларни қоралаб чиқди.