Россия ҳарбийлари Украинадаги аэродромлардан бирини назоратга олишди – видео

Украинадаги аэродромлардан бири Россия Қуролли кучлари назорати остига ўтди.
Sputnik
Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги аэродромлардан бири назоратга олиниши акс этган лавҳаларни кўрсатди. Операцияда россиялик десантчилар иштирок этишган. Тинч аҳоли ва аэродром мулкига зарар етмаслигига алоҳида эътибор қаратилган.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.